Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Вест Хэм" Мойесни сақлаб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

Sky Sports хабарига кўра, "Вест Хэм" келаси мавсумда Дэвид Мойесни бош мураббий сифатида сақлаб қолмоқчи.

60 ёшли шотландиялик мутахассиснинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва сўнгги пайтларда инглиз клуби раҳбарияти келаси ёзда мураббийни ўзгартирмоқчи экани ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Мойес келаси мавсумда "болғачилар"ни бошқаришда давом этиши эҳтимоли катта.

Бир неча ҳафта олдин "Вест Хэм" Англия Премьер-лигасида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун фаол кураш олиб борди ва жамоанинг натижалари яхшиланди. "Болғачилар" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида 15-ўринда, қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 6 очко олдинда бормоқда.

Жамоа еврокубокларда ҳам ўйнашда давом этмоқда. "Вест Хэм" Конференциялар лигаси 1/2 финалининг биринчи ўйинида "АЗ Алкмаар" билан ўйинда ғалаба қозонди (2:1). Жавоб ўйини 18 май куни Нидерландияда бўлиб ўтади.

Киритилди: 00:30, 15.05.2023.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7911]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4557]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3465]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3448]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3065]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2509]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1789]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1769]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1706]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1661]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик