Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Хомяков: "Йигитларга эътирозим йўқ"

Баҳо:
+ | -

ОКМК – “Андижон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков саволларга жавоб қайтарди.

— Ҳафсаламиз пир бўлди. Охирги дақиқаларда устунлигимизни сақлаб қола олмадик. Умуман олганда, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам орқага ётиб олмадик. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар ҳаракат қилишди, режамизни амалга оширишди. Афсуски, бугун мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилмади. Ишлашда давом этамиз.

— Жамоа биринчи бўлимда анча яхши таассурот қолдирди. Иккинчи бўлимда футболчилар толиқиб қолдими? Чунки биринчи бўлимдаги фаоллик кўзга ташланмагандек бўлди...
— Биз жисмонан толиқиб қолганимиз йўқ. Рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Ҳимояда бир қатор бўйдор футболчилари ўйнашди. Улар тезкорлик билан қанотлар ёки чизиқлар бўйича ҳужумларни ташкил қилишди. Биз ҳам иккинчи бўлимда қайта ҳужумларга ўтишга уриндик ва бунинг эвазига иккита вазият яратдик. Агар фойдаланганимизда баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз мумкин эди. Аммо индивидуал маҳорат етмагани учун фойдалана олмадик. Аламли бўлди. Нима қиламиз? Ишлашда давом этамиз.

— Легионер ҳужумчи Рубин Хебай охирги пайтларда фақат голлар уряпти. У ўзининг оптимал формасига кирдими?
— Ҳа, шунинг учун ҳар бир учрашувда гол уряпти. Яна бироз қўшиши мумкин. Рубин албатта ўз сўзини айтади. Кўплаб вазиятларимиз у орқали амалга ошириляпти. Унга раҳмат айтаман.

— “Андижон”нинг чемпионат аввалидаги ўйини билан бугунги кундаги ўйинини солиштира оласизми? Қанчалик фарқ бор?
— Бизда ҳужум борасида муаммо бўлган ва бўлиб келмоқда. Мавсум бошида ҳимоячиларимиз яхшироқ эди. Чизиқлар бўйича ҳаракатланишда оқсаяпмиз. Якка курашларда тўпга эгалик қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳимоядан чиқиб кета олишни амалга ошира оляпмиз. Аммо тўпни назорат қилишда орқадамиз. Тўп назоратисиз олдинга ўта олишда қийинчиликлар бор. Бир сўз билан айтганда, ишлайдиган жойларимиз кўп. Олдинга қараб интилишда давом этамиз.

— Кўриниб турибдики, Хебай ўйинини яхшилагач, жамоанинг услуби ҳам ўзгарди. Чунки ўткир ҳужумлар уюштириляпти. Яъни, жамоа Хебайнинг ўйинига қараб услуб танлаяптими ёки...
— Сиз менга илтифот кўрсатиб, кўплаб ҳужумлар деяпсиз, мен кўплаб демаган бўлардим. Асосийси, ҳужумларда самара бўлиши керак. Ҳа, ўртадан кўра биз қанотлардан ҳужумлар ташкил қиляпмиз. Лекин ҳозирги ҳолатимда нимадир дейишим қийин.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:00, 15.05.2023.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик