Ёзги трансфер пайтида “Арсенал”га келиб қўшилган Санти Касорла ўзининг Англияга келишидан олдин телефонда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Сильва билан гаплашганлигини ҳамда ҳамюрти унга Лондонга келишни маслаҳат берганлигини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Лондонга келишимдан олдин Давид Сильва билан гаплашдим. У менга Премьер-лигадаги ҳар бир нарсадан роҳатланаётганлигини, “Манчестер Сити” билан бош совринни қўлга киритганлигини, Англияда испанларникидан фарқ қиладиган футболдан ва футболчилар ўртасидаги муносабатлардан завқ олишини айтди”.
“Менга Англия футболи саёхатини Давид Сильва таништирган. Мен ҳозир Лондонда эканлигимдан хурсандман”,- дея Касорла The Daily Mirror га интервью берди.