Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АПЛ клублари янги мавсум учун Еврокубокларга қай йўсинда йўл олишади?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси ўз якунига етиб борар экан, еврокубоклар учун кураш авжига чиқаверади. Барча ўзига керакли натижага интилишда давом этади. Ҳаммага маълумки, кучли лигаларда бўлгани каби, АПЛда ҳам дастлабки тўртта ўрин соҳиблари ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Аммо қолган еврокубоклар учун йўллар доимо бир хил бўлавермайди. Шу сабабдан бу борада айрим билишимиз керак бўлган нарсалар мавжуд. Қуйида УЕФАнинг учта йирик турнири учун қай тарзда йўлланмалар берилиши Англия мисолида тушунтирилади.

Европа Чемпионлар лигаси

АПЛ учун тўлиқ тўртта жой ажратилган. Тўртта клуб ЕЧЛнинг тўғридан-тўғри финал босқичидаги гуруҳ баҳсларидан ўрин эгаллайди. Бу ерда ўтиш ўйинларига ҳожат йўқ.

Европа лигаси

Англита учун одатда иккита йўлланма тақдим этилади. Шулардан бири АПЛда бешинчи ўринни эгаллаган жамоага берилса, бошқаси Англия кубоги ғолибига инъом этилади. Агарда мамлакат кубогини ютган клуб юқори тўртталикда бўлса, жадвалдаги олтинчи ўрин ҳам ЕЛга чиқиши мумкин. Ҳар икки йўлланма олган жамоа, турнирни гуруҳ баҳслари билан бошлайди.

Европа Конференсиялар лигаси

Англияда мамлакат лига кубоги ғолиби бўлган жамоа Конференсиялар лигасида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Агарда ғолиб жамоа, шундоқ ҳам ЕЧЛ ёки ЕЛга йўлланма олган бўлса, у ҳолда АПЛнинг еттинчи ўринидан жой олган клубга ЕКЛ йўлланмаси тақдим этилади.
Бордию, Англиянинг топ-4'лигида бўлмаган бирор жамоаси ЕЧЛ ёки ЕЛда чемпионликни қўлга киритса, унда Англиядан бешта жамоа Чемпионлар лигасида қатнашиши ҳам мумкин. Аммо бундай имконият бу мавсумда инглиз клубларида мавжуд эмас. Агарда аллақачон ЕЧЛ поғонасини банд қилган клуб (масалан, "Манчестер Сити") Европанинг энг нуфузли турнирида зафар қучса, унинг ўрни бошқа жамоага ўтказилмайди.

Англияда аллақачон ЕКЛ учун битта йўлланма банд қилинган. "Манчестер Юнайтед" лига кубогини ютиш орқали бу ҳуқуққа эга бўлганди. Аммо Эрик тен Хаг жамоаси айни дамда кучли тўртталик ичида кетмоқда. Шундай экан, унинг Конференсиялар лигасидаги ўрни, олтинчи ёки еттинчи ўринга тақдим этилади. Айнан шу қоида Европа лигаси учун ҳам ишлайди. Яъни, Англия кубоги ғолиби, камида АПЛда бешинчи ўринни банд қилган бўлса, унинг йўлланмаси кейинги энг яхши натижага эга бўлган клубга, 6 ўринга тақдим этилади. Шундай қилиб, кейинги мавсумда катта эҳтимол билан Англиядан жами еттита вакил Еврокубокларда иштирок этади.

Айтганча, Лондоннинг "Вест Хэм" клуби айни дамда Конференсиялар лигасининг ярим финалида иштирок этмоқда. Агарда бу жамоа чемпионга айланса, у ҳолда гарчанд бу жамоа АПЛнинг пастки ўринларида кетаётган бўлса ҳам, Европа лигасининг йўлланмасини нақд қилиши мумкин.
Хўш, бу мавсум учун энг катта эҳтимолга эга бўлган сараланишлар қуйидагича:
ЕЧЛга: "Манчестер Сити", "Арсенал", "МЮ" ва "Ньюкасл".
ЕЛга: "Ливерпуль" ва "Брайтон".
ЕКЛга: "Тоттенхэм".
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Европанинг турли мамлакатларида қитъа чемпионатларига саралаш турлича усулда ва жамоаларга ҳар-хил ҳажмда квоталар ажратилган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 15:37, 15.05.2023.
Ўқилди: 2809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.