Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"МЮ" "Боруссия" посбонига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"МЮ" Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозабони Грегор Кобелга қизиқиш билдирмоқда.

The Independent нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеа билан янги шартнома шартлари бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай, 25 ёшли дарвозабонни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эрик тен Хаг Де Хеа жамоада қолишини истайди, лекин у дарвозабонлар чизиғида рақобат яратмоқчи. Мураббий "Манчестер Юнайтед"да турли тактик вариантлар бўлишини истайди.

Кобель Тен Хагнинг талабларига жуда мос келади. Де Хеадан фарқли ўлароқ, у оёқлари билан ўйнашни яхши билади.

"Боруссия" Кобелга кўп клублар, жумладан "Челси" ҳам қизиқиш билдираётганидан хабардор. Шу сабабли дортмундликлар дарвозабонга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси муддати 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Кобель “Боруссия” сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказди (шундан 14 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди) ва 35 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 16:04, 15.05.2023.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.