Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Пиоли: "Финалга чиқишимизга ҳеч ким ишонмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Стефано Пиоли "Милан"нинг Чемпионлар лигаси финалига чиқишига ҳеч ким ишонмаслигини айтди.

"Интер" билан Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал ўйинида “россонерлар” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб 16 май куни бўлиб ўтади.

"Жамоа имкон қадар яхши тайёргарлик кўрмоқда, футболчилар биринчи ўйиндагидан яхшироқ ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга аҳд қилишмоқда.

Бундай ўйинга тайёргарлик кўриш осон эмас, лекин олдимизда муҳим мақсад бор: ғалаба қозониш ва ҳеч ким башорат қила олмаган финалга йўл олиш. Қолаверса, ҳозир финалга чиқамиз, деб ҳеч ким ўйламайди. Ва биз ажойиб ўйин ўтказа олишимизни биламан.

Биз юқори савияда ўйнашни хоҳлаймиз. Биринчи ўйиннинг иккинчи бўлимида кўрсатган ўйинимиз етарли бўлмайди, "планка"ни кўтаришимиз керак. Ўйин узоқ, биз уни яхши бошлаб, рақиб хатоларидан унумли фойдаланмоқчимиз.

Баъзи футболчилар бундай ўйинларни орзу қилади. Биз ноқулай аҳволда эканлигимизни биламиз, аммо вазиятни ўзгартиришга қодирмиз.

Стандарт вазиятлардан эҳтиёт бўлиш керак, бу рақибнинг кучли томонларидан бири. Яратиладиган имкониятлардан биринчи ўйиндагига қараганда яхшироқ фойдаланишимиз керак. Биз хатоларга йўл қўйдик, аммо эртага хатолар сонини минимал даражага туширишимиз керак", - деди миланликлар бош мураббийи.

 

 

 

Киритилди: 21:38, 15.05.2023.
Ўқилди: 1716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.