«Манчестер Юнайтед» ҳали австриялик ҳужумчи Марсель Забитцернинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу футболчи Мюнхеннинг «Бавария» клубига тегишли ва Манчестерда у ижара шартномаси бўйича ишлайди - унинг муддати жорий мавсум охирида тугайди.
«Манкунианликлар» ҳали футболчининг келажаги бўйича бир қарорга келгани йўқ, клуб яқин ҳафталарда «Бавария» билан бу мавзуни муҳокама қилади», - деб ёзди инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Жорий мавсумда футболчи «Манчестер Юнайтед» сафида 18 та ўйин ўтказди ва бу ўйинларда у 3 марта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.