“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс эртага бўладиган “эл-классико” олдидан ўз фикрларини билдириб, Роналду ўзларининг асосий диққат марказида эмаслигини айтиб ўтди.
“Бизнинг мақсад, Роналдудан ҳам кўра кўпроқ “Реал”ни тўхтатиб қолишдир. Биз фақат бир ўйинчига эътибор бериб қолмаймиз. Ҳар доим ҳар қандай вазиятда огоҳ бўлишимиз зарур. 88 дақиқа ҳушёр ўйнаб кейин ҳотиржамликка берилсак, кўп нарсани бой беришимиз мумкин”.
“Шундай экан ҳар бир секундда хушёр ўйнашимиз даркор. “Реал Мадрид” кучли жамоа. Улар ўган мавсумда бизни мағлуб қила олдилар. Бу сафар ҳам қила олишлари мумкин”, - дея Серхио Бускетс Channel Cuatrо га интервью берди.