The Guardian хабарига кўра, "Челси" учта форварддан бирини қўлга киритишни ўйламоқда: Виктор Осимхен ("Наполи"), Лаутаро Мартинес ("Интер") ва Иван Тони ("Брентфорд").
Манбага кўра, Лондон клуби биринчи навбатда Осимхен ёки Мартинес билан шартнома имзолашдан манфаатдор. Жамоа бошлиқлари бу икки футболчининг нархи юқори бўлишини тушунишади ва шунинг учун муқобил вариант сифатида Тони билан шартнома имзолаш ҳақида ўйлашмоқда.
Қайд этилишича, лондонликлар 27 ёшли англиялик ҳужумчини букмекерлик бўйича қоидаларни бузганликда айбига иқрор бўлганига қарамай, шорт-листга киритган. Шу муносабат билан Тони исталган вақтда узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
Англиялик ҳужумчи жорий мавсумда "Брентфорд" сафида барча мусобақаларда 21 та гол урди. Осимхен ва Мартинесда мос равишда 28 ва 24 та гол бор.
Аввалроқ, "Челси"нинг бўлажак бош мураббийи Маурисио Почеттино биринчи навбатда ҳамюрти Лаутаро Мартинесни сотиб олишга қизиқаётгани хабар қилинганди.