Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Салиба жароҳат олганидан бери "Арсенал"нинг иши ортга кетди. Ҳимоячи йўқлигида АПЛ жадвал қандай ўзгарган эди?

Баҳо:
+ | -

Кўплаб футбол мутахассислари Вильям Салибанинг жароҳат олиши 2022-23 йилги мавсумда "Арсенал" фаолиятида бурилиш нуқта ясаганини таъкидлашмоқда. Статистикалар эса бу фикрларни тасдиқлайди. Хусусан, "Арсенал" март ойининг ўртасида "Спортинг" билан ЕЛ мусобақасида майдонга тушганида, жамоа АПЛда беш очко билан етакчилик қилаётган эди. Ўша ўйинда пенальтилар серияси "Арсенал"ни мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Микель Артета жамоасида эса 11 ўйин ва битта фронт қолганди. Аммо мағлубият ўзи билан бирга Салибага жароҳат ҳам олиб келди. Шундан бери Франция терма жамоаси аъзоси майдонга тушмади.

Салиба белидан олган жароҳати билан ортиқ баҳсларда иштирок этмади. Унинг шартномаси эса якунига етишига атиги бир йил қолди холос. Ҳимоячининг янги битими борасида Микель Артета шундай деган эди: "Биз жамоамиз учун муҳим бўлган талантни олиб қолишни истаймиз. Айниқса, ҳурматга лойиқ бўлганларини. Мен Салибани ижарадан қайтариб олдим. Негаки, у бизга зарур эди. Жамоамизга келтирган фойдалари учун Салиба мукофотга лойиқ деб ўйлайман. Бу мукофот эса янги шартнома бўлади. Биз яқин дамлар ичида ўша битим борасида келишувга эришамиз".

"Арсенал" Салибани йўқотгани, аввалига сезилмаган эди. Роб Холдинг унинг ўрнида ҳаракат қилиб, "Кристал Пэлас" ва "Лидс Юнайтед"лар таслим этилади. Ҳаммаси режа бўйича кетаётган бир пайтда "Ливерпуль" билан баҳс етиб келди. 2-2 билан тугаган ўйин, Артета шогирдлари руҳиятига ёмон таъсир қилди чоғи, кейинги иккита учрашувларда ҳам кетма-кет дурангга имзо чекилди. Ортидан эса "Манчестер Сити"га қақшатқич мағлубиятга учралди. Ҳа, кейинига "Челси" ва "Ньюкасл"га қарши муҳим ғалабалар қайд этилганди. Аммо "Брайтон"га учралган йирик мағлубият "Арсенал"нинг сўнаётган умидига сув сепди, қўйди.
Оқибатда, Салиба жамоага қанчалик кераклиги маълум бўлиб, тўпчилар натижалари салбийлашиб кетди. У кетганидан бери еттита клуб, жумладан "Астон Вилла", "Брайтон" ва "Кристал Пэлас"лар "Арсенал"дан кўпроқ очко тўплай олган эди.
Қуйида Вильям Салиба жароҳат олганидан бери АПЛ турнир жадвали қандай кўриниш олганига эътибор берамиз (16 мартдан бери).

1. "Манчестер Сити" – 24 очко (8 та ўйин)
2. "Ливерпуль" – 23 очко (10 та ўйин)
3. "Ньюкасл" – 22 очко (10 та ўйин)
4. "Астон Вилла" – 22 очко (10 та ўйин)
5. "Брайтон" – 16 очко (9 та ўйин)
6. "Кристал Пэлас" – 16 очко (9 та ўйин)
7. "МЮ" – 16 очко (9 та ўйин)
8. "Арсенал" – 15 очко (9 та ўйин)
9. "Борнмут" – 15 очко (10 та ўйин)
10. "Вест Хэм" – 13 очко (10 та ўйин)
11. "Вулверхэмптон" – 13 очко (9 та ўйин)
12. "Фулхэм" – 12 очко (9 ўйин)
13. "Брентфорд" – 12 очко (10 та ўйин)
14. "Тоттенхэм" – 9 очко (9 та ўйин)
15. "Ноттингем" – 8 очко (9 та ўйин)
16. "Лидс" – 8 очко (14 очко)
17. "Эвертон" – 7 очко (9 та ўйин)
18. "Челси" – 6 очко (9 та ўйин)
19. "Лестер" – 6 очко (10 та ўйин)
20. "Саутгемптон" – 2 очко (9 та ўйин)

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:02, 16.05.2023.
Ўқилди: 1481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.