"Арсенал" "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатига қизиқиш билдираётган клублар рўйхатидан жой олди.
Каталония клуби президенти Жоан Лапорта 20 ёшли футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. У таклифни кўриб чиқишга тайёр бўлади, агар таклифда "канонирлар" сардори Мартин Эдегор бўлса. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
Эдегор 2022/2023 йилги мавсумда “Арсенал” сафида 43 та ўйинда майдонга тушди. Уларда 24 ёшли норвегиялик футболчи 15 та гол урди ва шерикларига 8 та голли узатма берди. Тransfermarkt портали Эдегорни 80 миллион еврога баҳоламоқда.