Юлиан Нагельсманнинг агенти Фолькер Струт мутахассиснинг март ойи охирида "Бавария"дан кетиши ҳақида фикр билдирди.
"Мен ресторанда вақт ўтказаётгандим, биз шериклар билан ўтириб бир шиша шароб ичдик. Тўсатдан менга бир журналист қўнғироқ қилди ва: "Юлиан билан ҳамма нарса жуда тез содир бўлди", деди. Мен: "Нима демоқчисиз?" деб сўрадим. У эса "Қандай қилиб, сиз ҳали ҳам билмаяпсизми? Юлиан ишдан бўшатилди, Тухель эса янги мураббий" - деди.
Нагельсманн ҳам ҳеч нарсани билмас эди ва тахминан шундай сўради: "Ҳазиллашяпсизларми?" Леверкузендаги мағлубиятдан кейин ҳеч нарса бўлмаслигига тақдиримга тикишим мумкин эди. Мен "Бавария" ҳеч бўлмаганда "Манчестер Сити" ўйинларини интиқлик билан кутади деб ўйлагандим" - деди Струт Phrasenmaher билан суҳбатда.