Франция 1-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши ҳужумчиларидан бири Фоларин Балогун АҚШ терма жамоасида ўйнайди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ёш ҳужумчи икки фуқароликка эга - Англия ва АҚШ. Жорий мавсумда у "Реймс"да яхши мавсум ўтказди. Балогун барча турнирларда 36 ўйинда 20 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ёш футболчининг трансфер ҳуқуқлари Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли, унинг "канонирлар" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.