"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар лигаси 1/2 финали жавоб учрашувида "Милан" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Иккала учрашувда ҳам ажойиб ишни бажардик. Куч - жамоада. Бу худди Жаҳон чемпионатига жуда ўхшаш бўлди: ҳамма ҳамжиҳат бўлса, муҳим ўйинларда максимал имкониятда ўйнаш мумкин бўлади. Ҳар сафар майдонга чиққанимда жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Биз тушундик: бизда Чемпионлар лигаси финалига чиқиш имконияти бор ва биз ўз вазифамизни бажардик", - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.