“Интер” ҳимоячиси Маттео Дармиан Чемпионлар лигаси 1/2 финали жавоб учрашувида “Милан” устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Мен жамоа билан жуда фахрланаман ва хурсандман: биз бу финалга иккита ажойиб ўйин билан лойиқ эдик. Энди финалда бор кучимизни берамиз. Бу финал бизнинг йиллар давомида қилинган барча қурбонликлар учун мукофотдир", - дея Дармианнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.