Хабарингиз бор, колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькаони “Челси” клуби 45 млн фунт стерлингга эвазига сотиб олиш ниятида экани ҳақидаги хабарлар бир неча кун олдин тарқалганди. Фалькао The Times берган интервьюсида ўзига Англия эшиклари очилаётганлигидан хурсандлигини бир кун келиб, “туманли альбион”га бориши мумкинлигини таъкидлади.
“Англия? Бир кун келиб борарман. Мен инглиз клублари ўйинини кўриб тураман ва ўша ерда ўзим ҳам бўлишимни хоҳлайман”.
“Болалигимда Премьер-лига ўйинларини ТВ да кўрардим. Менга кўпроқ Рой Кин, Эрик Кантона, Жанфранкуа Зола, айниқса, “Ньюкасл”да ўйнаган Фаустино Асприлланинг ўйинлари ёқарди. Ўйлашимча, мен инглиз футболига мослашиб кета оламан ва етарлича кўп сонли голларни ура оламан”, - дейди Фалькао.