“Барселона” ҳимоячиси ўз твиттери орқали якшанба кунги “классико”га сиёсатни аралаштирмасликларини илтимос қилди. Айтган гапларини бошқача талқин қилаётган одамлардан норози эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Классико”дан олдин ўртадаги зиддиятни кучайтириш учун одамлар менинг комментларимни турли хил маънода тушунишни яхши кўрадилар...”
“Ҳамма айтмоқчи бўлган нарсам шуки, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасида бўладиган ўйинга Каталония ва Испания масаласини аралаштирмаслик керак. Бу шунчаки футбол ўйини, холос”, - дея Херард Пике ўз твитида ёзиб қолдирган.