Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Расман! 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саналари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё Футбол Конфедерацияси Париждаги Олимпиадага саралаш ҳисобланган 2024 йилги 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ўйинлари санасини расман эълон қилди.

Турнир 15 апрель куни бошланиб, 3 май куни якунланади. Қатар бунга ўтган йили мезбон жой сифатида танланган эди.

Дастлаб 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги-2024 январь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо катталар ўртасидаги Осиё Кубоги 2024 йилнинг январь-февралига кўчирилиши муносабати билан 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги вақтини ўзгартириш зарурати туғилди. Шу билан бирга, ОФК бир нечта омилларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиши керак эди:

- Рамазон саналари (10 март - 10 апрель),

- Олимпиаданинг футбол турнирига қуръа ташлаш маросими (апрель ойининг боши).

Натижада муроса топилди ва мусобақа Рамазон ҳайитидан кейин дарҳол бошланади.

Киритилди: 11:48, 17.05.2023.
Ўқилди: 4424 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик