Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

12 октябрь куни БАА ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари Дубай шаҳрида ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Амирлик терма жамоаси ушбу ўйинга тайёргарликни 7 октябрь, якшанба куни бошлайди. Мазкур ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон учун Қатарга қарши ЖЧ саралаш баҳсига тайёргарлик вазифасини ўтаса, БАА эса январь ойида Баҳрайнда ўтадиган Кўрфаз кубоги ва Осиё кубоги-2015 саралаш ўйинлари учун ҳозирлик вазифасини ўтайди.

Маҳди Али бошчилигидаги миллий терма жамоа 12 октябрь куни Ўзбекистон ва 16 октябрь куни Баҳрайн терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши боис, Пролигада 20 октябрга қадар танаффус эълон қилинган. БАА Ўзбекистонга қарши ўйинни Дубай шаҳридаги "Аш-Шабоб" клубига қарашли Рашид бин Мактум стадионида ўтказса, Баҳрайнга қарши ўйин эса "Ал-Васл" стадионида бўлиб ўтади.

"Ал-Аҳли" ҳужумчиси Аҳмад Халил жароҳати туфайли йиғинга таклиф этилмади. Узоқ муддатли танаффусдан кейин Амир Муборак ва Муҳаннад ал-Эназий терма жамоага жалб қилинди.

БАА миллий терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинга таркиби:
Абдул Азиз Сангур, Абдул Азиз Ҳайкал, Исмоил ал-Ҳаммадий, Амир Муборак (барчаси — "Ал-Аҳли"), Амир Абдул Раҳмон, Муҳаммад Фавзи (иккиси — "Банияс"), Али Хасиф, Холид Иса, Али ал-Америй, Мабхут Али Абдулла Муса, Хамис Исмоил ("Ал-Жазийра"), Волид Аббос ("Аш-Шабоб"), Довуд Сулаймон Муҳаммад Аҳмад, Ал-Муҳаннад Эназий, Умар Абдулраҳмон ("Ал-Айн"), Ҳабиб ал-Фардан ("Ан-Наср"), Исмоил Матар, Ҳамдан ал-Камолий, Саид ал-Катирий ("Ал-Ваҳда"), Рашид Эйса ("Ал-Васл").

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:35, 07.10.2012.
Ўқилди: 6248 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик