"Барселона" "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессига бир йиллик шартнома таклиф қилди, деб хабар бермоқда Diario Sport нашри.
Янги шартномага кўра, Мессининг маоши солиқларсиз 25 миллион еврони ташкил қилади. Каталония клуби Лионель уларнинг таклифини қабул қилишига ишонч билдирмоқда.
Ла Лига махсус комиссияси "Барселона"га бу ўтишга рухсат бериш ёки бермаслигини ҳал қилишда глобал трансфер бозорини ҳисобга олади.
Мессининг "ПСЖ" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Лионель жорий мавсум Лига 1да 29 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол ва 15 голга ассистентлик қилган.