Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Альваро Мората келажаги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
Аввалроқ ОАВда “Милан” ва “Рома” клублари ҳужумчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Милан" ва "Рома" мен билан қизиқяптими? Қасам ичаманки, мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим, агентим менга ҳеч нарса демади. "Атлетико" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартномам бор. Сиз келажакда нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Агар яхши пул тўлашга тайёр клуб бўлса ва "Атлетико" ҳаммасини тартибга солса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шу билан бирга, такрор айтаманки, "Рома" ва "Милан" клубларининг қизиқишлари ҳақида ҳеч нарса эшитмаганман", - дея Мората сўзларидан иқтибос келтиради Calciomercato.
Мората "Ювентус"да 2014-2016 ва 2020-2022 йилларда ўйнаган.
30 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда “матрасчилар” сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.