Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЕЧЛ. «Интер» - «Милан» ўйинига оид рақамлар

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб учрашуви доирасида “Интер” ўз уйида “Милан”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувга оид рақамлар ва фактлар

“Милан” ва “Интер” тарихда биринчи марта бир мавсум давомида 5 марта ўзаро тўқнаш келди. 1973/74 йилги мавсумдан кейин илк бор “Интер” ҳамшаҳарини бир мавсум давомида 4 марта мағлуб этди.

“Интер” ўз тарихида олтинчи марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Бунгача жамоа 1963/64, 1964/65, 1966/67, 1971/72, 2009/10 йилги мавсумларда мусобақа финалигача етиб келган. Миланликлар мусобақанинг 3 карра ғолиби (1962, 1965, 2010) ҳисобланади. “Интер” ўзи учун охиргиси бўлиб турган 2010 йилги финалда Жозе Моуриньо бошқарувида ғалаба қозонганди.

“Милан” учинчи марта Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўта олмади. Жамоа бунгача 1955/56 йилги мавсумда “Реал Мадрид” ва 2005/06 йилги мавсумда “Барселона”га мағлуб бўлганди.

Италия клуби 6 йил деганда илк бор ЕЧЛ финалига чиқди. Охирги марта “Ювентус” 2016/17 йилги мавсум финалида қатнашган ва “Реал”га ютқазганди.

“Интер” футболчиси Генрих Мхитарян Европа Чемпионлар Лигаси финалига чиққан биринчи арманистонлик футболчига айланди. У ярим финалнинг дастлабки учрашувида “Милан” дарвозасига гол урганди.

“Милан” ўз тарихида биринчи марта “Интер”га қарши қаторасига 4 та учрашувда гол ура олмай (0:1, 0:2, 0:1, 0:3), мағлуб бўлди.

Лаутаро Мартинес “Интер” сафида Чемпионлар Лигасидаги ўнинчи голини урди ва бу борада Самюуэль Этo'О билан тенглашиб олди. Фақат Адриано (14), Хулио Круз (13) ва Эрнан Креспо (11) ундан кўпроқ гол урган. Шунингдек, аргентиналик футболчи фаолияти давомида биринчи марта кетма-кет икки мавсумда 25 та гол урди.

Шунингдек, Лаутаро “Милан”га 8 марта гол урди. “Интер” тарихида фақат Жузеппе Меацца (12) ва Иштван Ниереш (11) яхшироқ натижага эга.

Симоне Инзаги “Интер” билан Европанинг биринчи рақамли турнири финалига чиққан иккинчи италиялик мураббий бўлди. Бунгача 1972 йилда Жованни Инверницси “нерадзури” билан Чемпионлар Кубоги финалига чиққан. Унда жамоа “Аякс”га 0:2 ҳисобида  мағлуб бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:50, 17.05.2023.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.