"Сток Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Чарли Адамнинг фикрича, агар аргентиналик мураббийи Маурисио Почеттино "Челси" клубини бошқарса, украиналик вингер Михаил Мудрикга ишонмаслиги мумкин.
"Олти ёки етти йиллик шартнома тузилган бўлса, бу осон эмас. Бу фақат эгаси хоҳлаган нарса эмас. Почеттино бир қарорга келиши керак. Балки унга Мудрик ёқмайди. У келиб: "Мен уни хоҳламайман" деб айтиши мумкин.
Сиз у учун қанчадир миқдорда пул тўлайман десангиз, у етти йиллик шартномага эга. Ундан қандай қутулиш мумкин? Бунинг иложи йўқ. У уч йилга ижарага олиниши мумкин.
Ҳамма нарсани баҳолаш керак: молиявий фейр-плей, жамоавий мувозанат, ёш футболчилар", - деди Адам.