Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ОФК бош котиби Ўзбекистон ўсмирларини табриклади

Баҳо:
+ | -

ОФК бош котиби Алекс Дато ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан қутлади.

Турнир финалида қатнашган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритган япониялик Таро Сугимотога совринни топширган Дато ўзбек футболи минтақада тараққий топиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

«Биринчи навбатда мен Ўзбекистон терма жамоаси, ва ўзбек футболини оммалаштиришда хизмат қилаётган барчани ғалаба билан табрикламоқчиман. Бу жамоа терма жамоага келажакда яхши потенциал номзодлар етиштириб бериши аниқ», дейди у. «Минтақадаги бошқа мамлакатлар Ўзбекистондан ўрнак олиши керак. Турли савиядаги жамоалар мана шундай иштирок этишлари керак».

«Турнирнинг энг эътиборга молик томони, унинг рақобатбардош кечганида бўлди. Япония ҳам Ўзбекистон ҳам гуруҳ босқичида мағлубиятга учрашганди. Аммо гуруҳ босқичидан кейин бу икки терма жамоа ҳам финалга қадар бўлган йўлда матона кўрсата олишди. Бу турнирнинг олдиндан башорат қилиб бўлмас натижаларга бойлигини англатади».

Алекс Дато шунингдек, келгуси йили БААда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган тўртта жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ироқ ва мезбон сифатида қатнашадиган БААни муҳим мусобақага йўлланма олгани билан қутлаб ўтди.

«Шунингдек мен, жаҳон чемпионатига йўл олиб жаҳон аренасида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлганликлари билан табриклайман. Умид қиламанки, улар Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, ўз иқтидорларини намойиш этиб, минтақамиз футболида ўсиш кузатилаётганини исботлайди ва узоқ йиллик келажакни яратиб бизни фахрланишимизга сабаб бўлади».

«Бундан ташқари мен ушбу турнирда қатнашган барча 16 терма жамоага бу ерда рақобатбардош ўйинларни ташкил қилиб берганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман».

Шунингдек, Дато мусобақага мезбонлик қилиб, уни юқори савияда ўтказгани учун ОФК президенти Цзанг Цзилонг номидан Эрон Ислом республикаси футбол федерацияси президенти Али Кашшафига миннатдорчилик билдириб ўтди.

«Бу Осиёдаги энг яхши ташкиллаштирилган турнирлардан бири бўлди. Буларнинг барчаси Эрон футбол федерацияси ва маҳаллий ташкилий қўмиталарнинг меҳнатлари эвазигадир. Уларга бундай мусобақани муваффақиятли ташкил қилганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», дея Датонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОФК расмий сайти.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 03:49, 07.10.2012.
Ўқилди: 5431 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик