"Индепендьенте дель Валье"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Кендри Паес қачон Лондоннинг "Челси" жамоаси сафига келиб қўшилиши маълум бўлди. Бу ҳақда клуб директори Сантьяго Моралес айтиб ўтди.
"Айтишим мумкинки, Паес 2025 йилда "Челси" футболчисига айланади. Бизда ҳали ҳам "Боруссия Дортмунд" ва "Манчестер Юнайтед"дан таклифлар бор эди, аммо "Челси" кўпроқ қатъийроқ эди", - деди Моралес.
Олдинроқ трансфер суммаси тахминан 20 миллион еврони ташкил қилиши хабар қилинганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум “Индепендьенте дель Валье” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. У Эквадор U17 терма жамоаси учун еттита ўйинда учта гол урган.