Бернарду Силва "ПСЖ"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
Бу ҳақда "Манчестер Сити" футболчисига "Реал"га (4:0) қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан сўнг савол берилди.
Аввалроқ, Париж клуби португалиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
"Режамиз - бу мавсумни яхши якунлаш, Премьер-лигада ғалаба қозониш, Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" билан ўйнаш, кейин эса "Интер" билан тўқнаш келиш.
Кейин қолганини кўрамиз”, - деди Бернарду Силва.