Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Локомотив»-«Бунёдкор»: Превью

Баҳо:
+ | -

Олий лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 22-турига "Тошкент дербиси" якун ясаб беради. 8 октябрь куни "Локомотив" стадионида пойтахтнинг икки вакили "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу жамоалар миллий чемпионатларимизда шу кунга қадар 9 бора рўбарў келишган. Сабаби, сўнгги йилларда ўзбек футболида пешқадамликни ўз қўлига олган "Бунёдкор" Олий лигада 2007 йилдан буён тўп суриб келаётган бўлса, темирйўлчилар шу вақт оралиғида 1-лигага "саёҳат" қилиб келишга ҳам улгуришди. Бир қарашда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Олий лигада иштирок этиш бобида бизга нисбатан тажрибасиздек кўринсада, қалдирғочлар ўзаро ўйинларда "Локомотив"ни сезиларли фарқ билан ортда қолдиришмоқда. "Бунёдкор"га тегишли 7 ғалабага темирйўлчилар атити битта ютуқ билан жавоб қайтаришган холос. Бу воқеа 2007 йилги мавсумда содир бўлган эди. Ўшанда Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашаётган "Локомотив" юксак ирода кўрсатган ва якунда муҳим ва тарихий ғалабага эришган. Кейинчалик ўз таркибини бир қатор тажрибали ва моҳир ўйинчилар ҳисобига кўчайтирган "Бунёдкор" ҳамшаҳарларига қаторасига 6 ўйинда ҳатто бир очко ҳам улашмайди. Фақат, ушбу мавсумнинг 1-даврасида "Локомотив" ўзи учун нохуш бўлган анъанага барҳам беришга эришди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Дилшод Рахматуллаев томонидан киритилган ажойиб гол якунда "Локомотив"га қимматли очкони тақдим этди.

Ўтказилган ўйинларда дарвозалар жами 26 бор ишғол этилган. Шундан 19та гол "Бунёдкор" футболчиларининг ҳисобига ёзилган бўлса, "Локомотив" вакиллари етти бор номдор рақиблари дарвозасига йўл топа олишган. Шахсий кўрсаткичлар бўйича ҳам устунлик қадирғочлар томонида. Амалдаги мамлакат чемпиони сафида ҳаракат қилган футболчилардан уч нафари "Локомотив" дарвозасини уч мартадан ишғол этишган – булар миллий терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров, моҳир ҳужумчи Анвар Солиев ҳамда бразилиялик футбол афсонаси Ривалдо. Темирйўлчилардан Марсель Идиатулин икки марта қалдирғочлар дарвозасини аниқ нишонга олган. Шунингдек, фаолиятини якунлаган Илхом Мўминжонов ҳисобида ҳам шунча гол бор. Аммо, у голларни ҳар икки жамоа сафида киритган. Кўриниб турибдики, бугун ўз кўрсаткичини яхшилаш имконияти фақат Анвар Солиевда мавжуд. Умид қиламизки у бунга эришолмайди, аниқроғи "Локомотив" ҳимоячилари бунга имкон беришмайди.

Бу сафарги "дерби"да қайси жамоанинг қўли баланд келади? Буни яшил майдон аниқлаб беради. Шундай экан, "Локомотив" стадиони томон ошиқинг, зеро сизни олдинда қизиқарли ва муросасиз ўйин кутиб турибди.

2007 йил
"Қурувчи" – "Локомотив" – 3:1 (1:1). МҲСК стадиони. 5000 томошабин
17март, 2-тур.
Ҳакам: Равшан Эрматов– 8,6
Голлар: И.Мўминжонов (16,0-1), Ш.Саломов (45+2,1-1), Я.Мандзукас(51,2-1), Р.Ғофуров (80, 3-1)
Четлатиш: Э.Бойдуллаев (87) – А.Ҳайдаров (45), Ж.Ҳамролиев (83)

"Локомотив" – "Қурувчи" – 2:1 (1:0). ТТЙМИ стадиони. 6000томошабин
3 декабрь, 29-тур.
Ҳакам: Рустам Саидов – 8,6
Голлар: С.Ибодуллаев (29), М.Идиатуллин (60) – И.Мўминжонов (49)

2008 йил. Ўзбекистон XVIIмиллий чемпионати
"Қурувчи" – "Локомотив"– 2:0 (1:0).МҲСК стадиони. 3737томошабин
2 май, 8-тур.
Ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4
Голлар: А.Солиев (19), С.Жепаров (90+2-пен.)

"Локомотив" – "Бунёдкор"– 2:3 (2:1).ТТЙМИ стадиони. 4113томошабин
3 октябрь, 23-тур.
Ҳакам: Александр Петров – 8,1
Голлар: Э.Жаҳонов (12), М.Идиатуллин (44) – С.Жепаров(33, 58), Ривалдо Витор Борьба (65)

2009йил. Ўзбекистон XVIIIмиллий чемпионати
"Локомотив" – "Бунёдкор" – 0:2 (0:1).ТТЙМИ стадиони. 3871 томошабин
4 апрель, 4-тур.
Ҳакам: Валентин Коваленко – 9,6
Голлар: Жоао Виктор (39), А.Солиев (48)

"Бунёдкор" – "Локомотив" – 2:1 (0:1). ТТЙМИ стадиони. 7895томошабин
24 октябрь, 27-тур.
Ҳакам: Рустам Саидов – 8,2
Голлар: А.Солиев (62), Ривалдо Витор Борьба (88-пен.,)– Р.Р.Аъзамов(7).

2010 йил. Ўзбекистон XIХ миллий чемпионати
"Локомотив" – "Бунёдкор" – 0:4(0:0).ТТЙМИ стадиони. 6010 томошабин
9 апрель, 4-тур.
Ҳакам: Р. Эрматов – 9,6
Голлар: С.Жепаров (60), Ж.Ҳасанов(64), Ривалдо (77), С.Ристич(90+1)

"Бунёдкор" – "Локомотив" – 1:0(0:0)."Жар"стадиони. 5122томошабин
16 октябрь, 23-тур.
Ҳакам: В.Серазетдинов – 8,9
Гол: Т. Копадзе (52)

2012 йил
"Бунёдкор" – "Локомотив" – 1:1 (1:1).
"Жар"стадиони. 4365томошабин.
22апрель, 5-тур
Ҳакам: Бахтиёр Номозов
Голлар: Ян Козак (16)– Д.Рахматуллаев (3).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 16:45, 07.10.2012.
Ўқилди: 4029 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.