"Вест Хэм" ёзда ўз мураббийини алмаштириши мумкин. Хабарларга кўра, "Реймс" устози Вил Стилл кейинги мавсумдан Лондон клубида иш бошлаши мумкин.
Бу ҳақида журналист Жонатан Жонсон маълум қилди. Девид Моес АПЛда "болғачилар"ни анча қийин аҳволга солиб қўйган эди. Аммо "Вест Хэм" Конференсиялар лигасида финалга йўл олди.