"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субимендининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Мен Субимендини фавқулодда ҳимоячи ярим ҳимоячи деб биламан. Бу топ футболчи. У ўйинни жуда яхши тушунади, тўп билан ва тўпсиз яхши ўйнайди. Субименди биз севган футболни "Барселона"да ўйнаши мумкин. Бу бизнинг услубимиз ”, - деди Хави.
Субименди жорий мавсумда клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt 24 ёшли испаниялик футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳолаган.