Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Реал Мадрид"ни испан клублари телевидение ҳуқуқлари учун етарлича пул олмаётганидан шикоят қилгани учун танқид қилди.
“Миллий телевидениедаги даромадлардан клубларимиз Премьер-лига клублари билан бир хил пул ишлаб топадилар. "Реал Мадрид" эса тинмай йиғлайди, лекин унинг гаплари ҳақиқатга тўғри келмайди: улар ҳам Премьер-лига клублари каби кўп пул олади.
Шу боисдан ҳам “Реал” ва “Барселона” дунёнинг энг кўп даромадли клублари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Улар яна нимани хоҳлашларини билмайман ”, - дейди Тебас.