Германия чемпионатининг чемпионатининг 33-тури доирасида "Бавария" ўз майдонида 3-ўринда бораётган "Лейпциг"ни қабул қилиб, кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.
Ваҳоланки, ҳисобни мезбонлар очишганди. Баҳснинг 25-дақиқасида Серж Гнабри рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Лаймер мувозанатни тиклаган бўлса, ўйин охирига қадар "Бавария" дарвозаси томон белгиланган пенальтини "Лейпциг" футболчиларига голга айлантириб, ғалабани илиб кетишди.
Мазкур мағлубият туфайли "Бавария" жорий мавсумни бирорта совринсиз якунлаши мумкин. "Боруссия Дортмунд" мазкур турда "Аугсбург"ни мағлуб этса, очколар бўйича "Бавария"дан ўтиб кетади. Дортмундликлар сўнгги турда "Майнц" устидан ғалаба қозонишса, Германия чемпионлигини қўлга киритишади.
Германия чемпионати, 33-тур
Бавария – РБ Лейпциг 1:3 (1:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 25 Гнабри, 1:1 – 64 Лаймер, 1:2 – 76, пенальти Нкунку, 1:3 – 86, пенальти Собослаи.
Бавария – Зоммер, Мазрауи (Мане, 86), Павар, де Лигт, Жоау Канселу (Упамекано, 86), Горетцка (Гравенберх, 69), Киммих, Мюллер, Коман (Тель, 77), Мусиала, Гнабри (Сане, 69).
РБ Лейпциг – Бласвих, Симакан (Хенрихс, 46), Орбан, Гвардиол (Клостерманн, 87), Хальстенберг, Лаймер, Ольмо (Диалло, 87), Айдара (Кампль, 69), Собослаи, Андре Силва (Форсберг, 69), Нкунку.
Огоҳлантиришлар: Гвардиол (68), Павар (72).