Фақат учта мураббий АПЛда Пеп Гвардиоладан кўп ғалаба қозонган.
«Манчестер Сити» бугун испаниялик мутахассис қўл остида 5 марта чемпионликни қўлга киритди.
Гвардиола Англия чемпионатидаги ғалабалар сони бўйича Мэтт Басби ва Том Уотсонни ортда қолдирди. Олдинда фақат Боб Пэйсли ва Жорж Рэмзи (ҳар бири 6 та) бор, шунингдек, Алекс Фергюсон бу борада мақтана олади (13 та).
Пеп 2016 йилдан бери «Ман Сити»ни бошқариб келмоқда. Жамоа қаторасига учинчи чемпионликни қўлга киритди.