“Динамо Загреб” плеймейкери Алан Ҳалилович ёш бўлишига қарамай Европанинг бир қатор гранд клублари эътиборрига тушиб қолганидан хабарингиз бор. Эндигина 16 ёшга тўлган хорватиялик футболчи ўзига “Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” клубларининг қизиқишаётганлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
“Манчестер Юнайтед” ҳақидаги гаплар? Мен бундай миш-мишларни эшитиб, ўз вақтимни бекорга сарфламайман. Нима бўлишини “Динамо Загреб” ҳал қилади”.
“Ҳозир менга ҳеч нарсанинг аҳамияти йўқ, фақатгина қўлимдан келганча, ўз устимда кўп ишлашим керак ва янада яхши ўйин намойиш этишим керак”.
“Футбол ўйнаганимда Мессига ўхшаб кетишим ҳақида газеталарда ўқидим. Лекин, менимча, бу ўхшатишда менга нисбатан муболаға ишлатишиб юборишган. Месси ҳар бир ёш футболчига ўрнак бўладиган ўйинчи. Кимдир унга ўхшаб ҳаракат қила олади деб ўйламайман”, - дея Алан Халилович интервью берди.