"Арсенал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Ноттингем Форест" АПЛда қолиш йўлида муҳим қадам ташлади.
"Ўрмончилар" энди "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсонни сотиб олишга қарор қилишди, деб хабар бермоқда The Telegraph. 2022/2023 йилги мавсумда бу футболчи "Ноттингем"да ижара асосида ўйнайди.
Қайд этилишича, Хендерсоннинг ўзи ҳам "Ноттингем Форест"да доимий равишда қолишни хоҳлайди. "Манчестер Юнайтед"нинг позицияси эса, у Давид де Хеа келажагидан келиб чиқиб аниқланади.
26 ёшли Дин Хендерсон “Ноттингем Форест” сафида 20 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборган.