"Манчестер Сити" ўз дарвозабони Зак Штеффенни ёзда сотишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Штеффен 2022/2023 йилги мавсумни “Мидлсбро”да ижара асосида ўтказди. Жамоа мавсумда тўртинчи ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқди. У ерда "Боро" ярим финалда “Ковентри”га имкониятни бой берди (0:0, 0:1). Натижада жамоа АПЛга қайта олмади.
Қайд этилишича, Штеффен фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. 28 ёшли америкалик посбонга немис клублари қизиқиш билдирмоқда.
Зак Штеффеннинг нархи 4,5 миллион еврога баҳоланмоқда.