Каталониянинг "Барселона" клуби "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невешни харид қилишга яқин турибди.
Diario Sport хабарига кўра, Невеш "кўк-анорранглилар" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Агент Жорже Мендеш Рубен Невеш трансфери учун "Барселона" 30 миллион евро ва Ансу Фатини бериши устида ишламоқда.
Музокаралар давом этмоқда.