Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Денис Бушуев: «Ҳозирги ҳолатимизда биз учун ҳар бир очко олтинга тенг»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-турида ўз майдонида ОКМК билан дуранг қайд этган «Турон» клуби устози Денис Бушуев дуранг ҳозирги ҳолатда олтинга тенг экани, Норбековнинг ҳаракатлари, ўйин давомида тактикани ўзгартиргани ва кейинги ўйинларда танланиши мумкин бўлган тактика ҳақида фикр билдирди.

“Аввало, айтишим керакки, бугунги вазиятда ҳар бир очко биз учун олтинга тенг ҳисобланади. Шу боис, бугунги ўйиндаги ҳаракатлари учун футболчиларга раҳмат. Бугунги рақибимиз шу пайтгача ўйнаган рақибларимиз орасида энг кучлиси эди дейишим мумкин. Доим ҳам ўйинни назорат қилиб натижа кўрсата олмайсан. Бу футбол. Шунга қарамай, бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат. Бугунги дурангни қабул қиламан”, - деди Бушуев.

“Норбеков жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Уни эртароқ алмаштирганимнинг сабаби, у биринчи таймда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Иккинчи таймда ҳам унга ўзини кўрсатиш учун бироз имкон бердик. Уни эрта алмаштирдимми, кечми – вазият тақозоси. Бунда муаммо кўрмаяпман. Умуман, бугун захирадан майдонга туширилган барча футболчилар бизга муҳим вазиятда фойда келтиришлари мумкинлигини исботлашди ва бундан хурсандман. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин футболчиларга тўпни кўпроқ назорат қилишни, қисқа паслар билан ўйнаш кераклигини айтгандим. Аммо, бундан фойда чиқара олмадик”.

“Кейинги ўйинларда кимлар майдонга тушиши мумкинлигини аниқ айта олмайман. Барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Машғулотларда уларнинг ҳаракатларига баҳо берамиз”.

“Жамоа мухлисларига алоҳида раҳмат. Қийин вазиятда турганимизга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаб келишаяпти. Уларнинг танқидларини тўғри тушунаман. Очиғи, бизнинг бугунги даражамиз шундай. Уларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз”.

“Икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушишимиз мумкин. Вазиятга қараб, уч ҳужумчи билан ўйнашимиз ҳам мумкин. Худди бугунгидек. Вазиятга қараймиз. Ҳар қандай рақиб билан турли тактик схемаларда ўйнай оламиз”.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:56, 22.05.2023.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.