Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоадоши Винисиус Жуниорни ҳимоя қилди.
“Валенсия” мухлислари бразилиялик футболчини “маймун” деб ҳақорат қилишди.
22 ёшли вингер ва трибунадаги одамлар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал сабаб “Месталья”даги ўйин 8 дақиқага тўхтатилди.
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, Винисиус ўйинни давом эттиришни истамаган.
"Агар Винисиус ўйинни давом эттирмасликка қарор қилганида, мен у билан бирга майдонни тарк этган бўлардим. Бундай нарсаларга чидаб бўлмайди. Футболда томошадан кўра ҳақорат кўпроқ бўлади", - деди Куртуа.