Фоден Дрогбадан ўзиб кетди, Эдерсон Шмейхелга етиб олди. «Шаҳарликлар»нинг чемпионлиги ҳақида яна 4 та факт!
«Манчестер Сити» кетма-кет учинчи марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. "Сити" учун бу соврин нафақат жамоавий байрам, балки янги шахсий рекордларга ҳам йўл очди.
Мисол учун, Рияд Маҳрез ҳозирда Премьер-лига тарихида энг кўп мукофот олган африкалик футболчи ҳисобланади. Дидье, бу сафар пастга тушди!
Эдерсон сермаҳсул натижалари билан Шмейхелга етиб олди. Бразилиялик футболчи 2017 йилдан бери "Ман Сити"да тўп тепади, у 5 та чемпионликдан ташқари, 3 та голли узатма ва учта "Олтин қўлқоп"га ҳам эга.
Фил Фоден атиги 23 ёшда ва кўплаб лига афсоналаридан кўра кўпроқ Премьер-лига унвонига эга. Фил икки марта мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди ва Премьер-лиганинг 126 ўйинида 34 гол ва 18 голга ассистентлик қилди.
Ундан кейинги ўринларда қуйидаги футболчилар жой олган: