"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг Ла Лига ирқчиларга тегишли деган сўзларига муносабат билдирди.
"Менимча, Испания чемпионатини ирқчилик лигаси деб аташи мумкин эмас. Ирқчилик ҳаракатлари бор ва уларни қоралаш керак. Агар биз ҳақоратланадиган муҳитда бўлсак, биз ўрнак бўлишимиз ва бунга қарши курашишимиз керак", - деди Хави Relevo билан суҳбатда.
Винисиус Ла Лиганинг яқинда "Валенсия"га қарши ўйинида (0:1) мухлислар томонидан ирқчиликка дуч келди. Ушбу учрашув якунида бразилиялик ҳужумчи қизил карточка олди.