Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Георге Мегреладзе: «Менга дўстлик қўлини чўзганлардан миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан”нинг грузиялик легионери Георге Мегреладзе яқинда ўз юртига қайтиб кетди.

У 2009 ва 2010 йилги мавсумларда “Оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилиб, ўз голлари билан жамоанинг Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бориши ва миллий чемпионатда 4-ўринни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшганди. Шундан сўнг ўз юртига бориб, бир муддат “Торпедо-2008” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Жорий йилнинг бошида эса “Олмалиқ” жамоасининг мавсумолди йиғинига келиб қўшилган Георге отаси(Грузия футболининг таниқли инсонларидан бири Мераб Мегреладзе)нинг вафоти сабабли яна ортга қайтишга мажбур бўлганди. Мавсумнинг иккинчи ярмида у “Шўртан”га келиб қўшилди ва жисмоний ҳолатини тиклаш, ўйин амалиётига эга бўлиши учун ўринббосарлар таркибида учрашувларда иштирок этаётганди. Аммо оилавий муаммолари сабабли уйига қайтишга қарор қилди. Клуб матбуот хизмати вакиллари футболчининг кетиши олдидан ундан эксклюзив интервью олдик.

— Сиз иккинчи даврада “Шўртан”га келиб қўшилгандингиз, аммо бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмадингиз. Энди бўлса, уйингизга қайтиб кетаяпсиз. Клуб раҳбарияти, мураббийлар ёки жамоанинг бошқа аъзолари билан бирор муаммо бормиди?
— Биласизми, отамнинг вафоти менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шу боис “Шўртан”га келганимда руҳий томондан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам тайёр эмасдим. Шунга қарамай клуб раҳбарияти ва мураббийлар мени жамоага қабул қилишди, тикланиб олишим учун барча имкониятларни яратиб беришди. Бир пайтлар бу жамоада ўйнаб, озми-кўпми унинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшганим учунми улар мени ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб туришди. Бунинг учун улардан жудаям миннатдорман. Менга дўстлик қўлини чўзиб, оғир дамларда ёнимда бўлишгани учун уларга катта раҳмат айтаман.
Аммо ҳаётда ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмас экан. “Шўртан”га ёрдамим тегишини ўйлаб ҳаракат қилаётганимда оиламда муаммолар чиқиб қолди ва мен Грузияга кетмасам бўлмайди.

— Юртингизга бориб яна футболчилик фаолиятингизни давом эттирасизми?
— Менимча, энди футбол ўйнамасам керак. Майдонга чиқадиган киши ғалаба ишқида ёниши керак. Мен эса муаммоларим сабабли бунга тайёр эмасман. Келажакда УЕФАнинг В лицензияси учун ўқиб, ўзимни мураббийликда синаб кўрмоқчиман.

— Сизда С лицензияси борми?
— Йўқ, лекин УЕФА аввал футболчиликда фаолият юритганларга ўқишни тўғридан-тўғри В лицензияси учун давом эттириш имтиёзини берган.

— Демак, келажакда “Шўртан”га мураббий сифатида қайтиб келишингиз мумкин?
— Аввал ўқиб олай. Кейин эса таклиф қилишса бундан фақат ва фақат хурсанд бўлардим. Чунки Ғузор менинг иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Бу ерда менинг дўстларим, яқинларим, мухлисларим қолмоқда. Уларни кўп ўтмай соғиниб қолишим аниқ.

Бугун Ўзбекистонда футбол, унинг инфратузилмаси йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Буни мамлакатингизнинг олис бир туманида клуб, унинг футболчилари учун яратилган шароитларнинг ўзидан ҳам билиш мумкин. Бундай шароитларда ишлашга ҳар қандай мутахассис жон-жон деб рози бўлади, албатта.

БИЛАСИЗМИ?
2008-2009 йилги мавсумда Георге "Олимпи" таркибида Европа лигаси саралашининг биринчи босқичида «Б36 Торсхавн» (Фарер ороллари) жамоасига қарши майдонга тушиб 10-дақиқада гол киритган ва бу гол Европа лигасида киритилган энг биринчи гол сифатида расман қайд этилган. Ўша учрашувда Мегреладзе дубль муаллифи бўлган.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:38, 09.10.2012.
Ўқилди: 4963 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.