"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде ёзги трансфер ойнасида жамоасини тарк этмоқчи.
Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, франциялик ҳимоячи клуб раҳбариятига унинг трансфери бўйича барча таклифларни тинглашига рухсат берган.
Кунде ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнашдан норози. Франциялик футболчи ўзининг марказий ҳимоячиси позициясида ўйнамоқчи. "Барселона"га ўтишдан олдин Жюль ҳимоя марказида ўйнашига кафолат олганди.
Эслатиб ўтамиз, Кунде ўтган ёзда "Челси"га ўтиши мумкин эди, аммо якунда у "Барселона" билан вариантни танлади ва у билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.