Кириш Регистрация

Нодирбек Абдусатторов ChessKid Cup—2023 мусобақасини муваффақиятли бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақасидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.

Абдусатторов дастлабки босқичда франциялик Жюл Муссарга (2644) қарши дона сурди. Уч  партия якунига кўра Нодирбек 2,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда Ўзбекистон вакилига Фабиано Каруана (2764) рақиб бўлади. Улар ўртасидаги баҳслар бугун ўтказилмоқда. Дастлабки ўйинда дуранг қайд этилди.

Ярим финалнинг яна бир баҳси Йорден ван Форест ва Дмитрий Колларс ўртасида кечмоқда.

Чорак финал натижалари билан танишинг:

Ҳикару Накамура (Япония) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 1,5:2,5
Алиреза Фирузжа (Франция) — Дмитрий Колларс (Германия) 2:3
Фабиано Каруана (АҚШ) — Александр Шиманов (FIDE) 2,5:0,5
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Жюл Муссар (Франция) 2,5:0,5

Чорак финалда енгилган шахматчилар ютқазганлар босқичига йўл олди:

Ҳикару Накамура — Алиреза Фирузжа
Александр Шиманов — Жюл Муссар

Мазкур жуфтликда ғалаба қозонганлар ярим финалда ютқазган шахматчилар билан ўйнайди ва гранд финалда қатнашиш имкониятини йўқотмайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:08, 23.05.2023.
Ўқилди: 1899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик