“Интер” дарвозабони Самир Ханданович жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
38 ёшли дарвозабон Италия клубида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади.
"Интер" билан ҳали мавсумни якунламадим, чунки у ҳали тугамаган. Қолган ўйинлар ҳал қилувчи бўлади. Менинг келажагим? Ҳозирча ҳеч нарса билмайман, ҳамма каби ўйинни кутяпман. Биз кубокларни бошимиз узра кўтариш учун "Интер"дамиз. Сўнгги йилларда биз жамоани муносиб бўлган нарса учун курашга қайтардик", - дея Хандановичнинг сўзларини келтиради Football Italia.
“Интер” Италия кубоги финалида “Фиорентина”га, Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити”га қарши ўйнайди.