"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт бўйича расмий таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Daily Mail нашри.
Манбага кўра, гап 55 миллион фунт стерлинг миқдори ҳақида кетмоқда. Клуб бош мураббий Эрик тен Хагнинг илтимосига кўра, 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган "Арсенал" ва "Ливерпул"дан ўзиб кетиш учун ҳозирданоқ жараённи бошламоқда.
Маунтни "Челси"нинг янги бош мураббий Маурисио Почеттинони таркибда сақлаб қолмоқчи.
Лондонликлар футболчини "манкунианликлар"нинг эҳтимолий таклифидан юқори баҳоламоқда - 85 миллион фунт.
Мейсоннинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.
Маунт жорий мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.