Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Бензема Роналдусиз ўтган 5 та мавсумнинг 4 тасида 30+ гол урди

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема "Реал Мадрид" сафида Криштиану Роналдусиз 5 мавсумнинг 4 тасида 30 ва ундан ортиқ гол урган.

Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши ўйинда ҳужумчи 31-дақиқада ҳисобни очди. Бу гол Бензема учун барча мусобақалардаги 30-гол бўлди.

2018 йилда Криштиану Роналду "Реал Мадрид"дан кетганидан бери Бензема 5 мавсумнинг 4 тасида бу кўрсаткичдан кўпроқ натижа қайд этди - 2019/20 йилги мавсумни ҳисобга олмаганда, француз ўшанда 27 та гол урган.

Шу билан бирга, португалиялик билан 9 мавсум давомида ҳужумчи фақат 2011/12 йилги мавсумда 30 ва ундан ортиқ гол урган (32 та гол).

Киритилди: 00:31, 25.05.2023.
Ўқилди: 1514 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик