Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес Италия кубоги финалида “Фиорентина”га қарши ўйинда иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ўйиндан сўнг Мартинес муваффақият ҳақида фикр билдирди, у бу "фаолиятидаги энг муҳим лаҳза" эканлигини айтди.
"Мен жуда хурсандман, гарчи бу осон бўлмаса-да, "Фиорентина" жиддий курашди. Менинг юзинчи голим? Бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳза. Ўзимни ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан ажойиб ҳис қиляпман", - деди Мартинес fcinter1908.it билан суҳбатда.