"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Глен Жонсоннинг фикрича, лондонликлар Мэйсон Маунтни жамоада сақлаб қолишса, "Вест Хем" ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун курашда ғалаба қозонишлари мумкин.
"Менимча, Райс "Арсенал"га эмас, "Челси"га ўтиш эҳтимоли кўпроқ, айниқса Маунт қолса. Шубҳасиз, улар яхши дўстлар, улар бир-бирларини анчадан бери билишади", - дея Жонсоннинг сўзларини келтирган Evening Standard.
Маунтнинг "Челси" билан шартномаси кейинги мавсум охирида тугайди. Аввалроқ, лондонликлар ярим ҳимоячи билан янги шартнома борасида келиша олмаса, ёзги трансфер ойнасида уни сотишга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.