Sky Sports хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида катта харидлар амалга оширмоқчи.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" номзодлар рўйхатида "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн, "Челси" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ва "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс бор. Шу билан бирга Кейн манкунианликлар учун биринчи рақамли мақсад бўлиб қолмоқда.
"Манчестер Юнайтед" 37 турдан сўнг 69 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Бироқ, Эрик тен Хаг жамоасида яна бир захира ўйини бор.