Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «МЮ» қолдирилган тур ўйинида «Челси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 32-турида “Челси” 25 май, пайшанба куни “Манчестер Юнайтед” меҳмони бўлди.

Ўйиннинг еттинчи дақиқасидаёқ “қизил иблислар” футболчиси Каземиро ҳисобни очди. Манкунианларнинг бразилиялик ҳужумчиси Антони жароҳат олиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлим сўнгида Антонио Марсял ҳисобни мустаҳкамлади — 2:0.

72-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан аниқ фойдаланди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Орадан кўп ўтмай “Челси” ҳимоячиси Уэсли Фоффананинг хатосидан кейин Маркус Рэшфорд ҳисобни 4:0 га етказди. 89-дақиқада “аристократлар” ҳужумчиси Жоау Феликс ҳисобни қисқартирди.

Мазкур баҳсдан сўнг “Манчестер Юнайтед”нинг очколари 72 тага етди ва учинчи ўринга кўтарилди. Жамоа кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. “Челси” эса 43 очко билан 12-ўринда бормоқда.

АПЛ, 32-тур баҳси
25 май, пайшанба
“Манчестер Юнайтед” — “Челси” 4:1
Голлар: 1:0 — 6 Каземиро, 2:0 — 45+5 Марсял, 3:0 — 73, пенальти Бруну Фернандеш, 4:0 — 78 Рэшфорд, 4:1 — 89 Феликс.
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линдельоф, Шоу (Маласиа, 46), Эриксен (Фред, 70), Каземиро, Фернандеш (Мактоминей, 86), Санчо, Антони (Рэшфорд, 29), Марсял (Гарначо, 70).
“Челси”: Аррисабалага, Аспиликуэта, Чалоба, Фофана, Холл, Галлаҳер (Фофана, 82), Фернандес, Чуквуэмека (Лофтус-Чик, 82), Ҳаверц (Жоау Феликс, 64), Мудрик (Пулишич, 64), Мадуэке (Зиёш, 82).
Огоҳлантиришлар: Фернандес (75), Маласиа (75).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:21, 26.05.2023.
Ўқилди: 10284 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик